Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

уларнинг ўртасида фарқ йўқ-ку?! Бунинг жавоби шуки, бу икки воқеа ўртасида очиқ фарқ бор. Уҳуд воқеасида «чиқадиларми ёки чиқмайдиларми», деган амал эди. Бу ерда жўшқинлик ва мулоҳаза бор бўлиб, ҳарбий макон ҳақидаги баҳс эмас эди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ с.а.в. аскарларни стратегик макон бўлган Уҳуд тоғининг устига жойлаштириб, ҳар қандай вазиятда ҳам бу ерни ташлаб, ҳужумга ўтмасликни тайинладилар. Бу ўринда жамоатнинг раъйини инобатга олмадилар. Бадр воқеасида мақсад фақатгина аскарларни стратегик маконда жойлаштириш бўлган. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в. тўғриликка қайтдилар. Бу бир жиҳатидан, иккинчи жиҳатидан бу ўринда Расулуллоҳ с.а.в.нинг амалларигина далил бўлмайди. Балки у кишининг амаллари ҳам, сўзлари ҳам далилдир, яъни Расулуллоҳ с.а.в.нинг «Балки бу раъй, уруш ва хийладир», деган сўзлари ҳам далил бўлади.

 

Энди бир масала қолди, яъни: «Ким тўғри нарсани белгилайди ва кимнинг сўзи қувватлироқ бўлади?» Шаръий ҳукмларда далилнинг кучли бўлиши, амалга олиб борувчи раъйда кўпчиликнинг раъйи қувватлироқ бўлишини ва фикрга олиб борувчи раъйлар, илм-фанга тааллуқли ишларда ва таърифларда тўғрилик жиҳати кучлироқ бўлишини билдик. Энди тўғриликни ким баён қилиши ва кимнинг сўзи қувватлироқ бўлишини билишгина қолди. Бунга жавоб шуки, тўғриликни белгилайдиган шахс мана бу ишда ҳокимият эгаси бўлган киши, яъни жамоатнинг амиридир, чунки у жамоат билан маслаҳатлашади. Бир жамоат билан бирор нарсани маслаҳат қилмоқчи бўлса, албатта раъйга асосланиб тўғрисига етиш учун муҳокама юритади. Бир жамоатнинг жамоат сифатида юриши учун албатта амир бўлиши зарур. У ҳокимият эгасидир. Демак, бир қавмнинг раиси ёки амири ишнинг тўғрисини белгиловчи шахсдир. Бунга мана бу оят далил бўлади:

 

وَشَاوِرْهُمْ فِي الأَمْرِ فَإِذَا عَزَمْتَ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ

– „Ва ишларингизда улар (саҳобаларингиз)га маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Оллоҳга суянинг - таваккул қилинг!“.  [3:159]

 

Мусулмонларнинг раиси бўлган Расулуллоҳ с.а.в. тарафидан маслаҳат йўлга қўйилди. Маслаҳатдан кейин Оллоҳ Таоло ишни у кишининг қўлига топширди, яъни қасд қилган тўғри раъйни танлаш имконини берди. Демак, Расулуллоҳ с.а.в. тўғри йўл кўрсатувчидир. Ҳар бир қавмнинг раиси билан ҳам шундай бўлади, чунки бу иш Расулуллоҳ с.а.в.нинг ўзларигагина хос эмас, балки ҳамма мусулмонларга дахлдордир. Чунки Расулуллоҳ с.а.в.нинг ўзларигагина хословчи далил келмас экан, у кишига қилинган хитоб умматга ҳам тааллуқлидир.

 

Аммо жамоатнинг раиси бўлмаса ва улар тўғри йўлни белгилашга ҳақли кишини танлашни хоҳласалар, бу ҳолатда жамоат фақат бир кишини танлаши вожиб. Бирдан ортиғини танлаш мумкин эмас, чунки тўғрисини белгилашга фақатгина бир киши ҳақли. Кўпчилик баъзида тўғри нарсани гапириши, бир кишидан кўра тўғрилик жиҳати икки кишида кўпроқ бўлиши мумкин. Лекин гап тўғри фикр ёки йўл қаерда бўлишига имконият топишда эмас, балки тўғрисини белгилайдиган кишидадир, яъни у бир бўладими ёки иккитами - шу

 

177-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260